«экспорт чеклови» тегли мақолалар


Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди
25 сентябрь 2023, 22:04

Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди

Қирғизистон ҳукумати «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида олти ойга ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда маҳаллий бозорнинг 50 фоизини эгаллаган Қозоғистон уни нархи кескин ошди.

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?
15 март 2022, 22:09

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

14 март куни Россия бош вазири Михаил Мишустин шакар ва дон экспортини вақтинча тақиқлаш бўйича фармонни имзолади. Унга кўра, шакар маҳсулотлари экспорти 31 августгача амал қилади. Шунингдек, дон маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларига олиб чиқиш ҳам 30 июнгача тақиқланди. Шакар экспортининг чекланиши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри (бироқ оз миқдорда) таъсир қилса, дон экспортининг чекланиши Қозоғистон орқали билвосита таъсир қилиши мумкин.

«Тухум экспорти чекланганлиги — вақтинчалик чора» — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
7 январ 2022, 14:51

«Тухум экспорти чекланганлиги — вақтинчалик чора» — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тухум экспортига нисбатан чеклов ҳақиқатда жорий қилинганлигини маълум қилди ва буни вақтинчалик чора деб атади. Вазирлик маълумотига кўра, 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда 20−22 фоизгача ўсган. Аввалроқ Ветеринария қўмитаси тухум экспорти чекланганлиги тўғрисидаги хабарни рад этган эди.

Ўзбекистондан тухум экспорти тўхтатилгани айтилди, Ветеринария қўмитаси буни рад этмоқда
6 январ 2022, 21:45

Ўзбекистондан тухум экспорти тўхтатилгани айтилди, Ветеринария қўмитаси буни рад этмоқда

Ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 апрелга қадар товуқ тухуми экспортига тақиқ ўрнатди. Айрим тадбиркорлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга, айримлари эса маҳсулотни таннархида сотишига тўғри келмоқда. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ жорий қилинмаганини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг